Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил тўлди. «Газета.uz» сана муносабати билан дунёнинг турли шаҳарларида яшаётган бир қатор ўзбекистонликларнинг Ватан байроғи билан тушган суратлари ҳамда уларнинг тилакларини жамлади.
Шаҳрихон туманида автомашинадаги юклар устини тўсиш учун давлат байроғидан фойдаланган ҳайдовчи 1 млн сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди.
Ўзбекистоннинг давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловларни юмшатувчи қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат билан байроқдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган ва ҳурматсизлик деб баҳоланувчи ҳолатлар аниқ белгиланди.
Давлат байроғидан фойдаланишни кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Аввалроқ Шавкат Мирзиёев сайловолди нутқида шундай таклиф билан чиққанди. Байроқни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.
Депутат Дониёр Ғаниев Қаршида баландлиги 62,5 метрга тенг 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилишига муносабат билдириб, 2 йил аввал Фарғонадаги шунга ўхшаш ҳолатни ёдга олди. Ўшанда Фарғонада ўрнатилиши керак бўлган байроқнинг сарф-ҳаражатлари 1 млрд сўм атрофида бўлиши айтилган. «Нархини эшитиб, ҳоким ҳайдаворганди», — деди у.
Қашқадарё вилоятида баландлиги 62,5 метрга тенг давлат байроғи ўрнатиш режалаштирилмоқда. Маълумотларга кўра, Қарши шаҳридаги давлат байроғининг биргина устунини бунёд этишга 1 млрд 350 млн сўм маблағ сарфланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг